Спорт | 00:37 / 17.07.2016
6845
2 дақиқада ўқилади

Собиқ теннисчи Марат Сафин АҚШ Халқаро теннис шон-шуҳрати залига киритилган биринчи россиялик бўлди

Фото:© AP

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Марат Сафин АҚШ Халқаро теннис шон-шуҳрати залига киритилган биринчи россиялик бўлди.

Бу воқеага бағишланган маросим Ньюпорт шаҳрида (Род-Айленд штати) бўлиб ўтди.

"Бу албатта катта сюрприз, жуда ёқимли. Бу мен учун жиддий нарсадир. Теннисда ўз давлатингни тақдим қилиш ёқимли", деб айтди Сафин ТАСС ахборот агентлиги мухбирига.

"Давлатим учун хурсандман, мени вояга етказган давлатимга раҳмат", деб қўшимча қилди Марат. Сафин шунингдек Россияда тенниснинг ривожланиши учун кўмак бериш истагини билдирди.

Россияликдан ташқари теннис шон-шуҳрати залига бельгиялик аёл теннисчи Жюстин Энен ҳам киритилди. Улар учун музей мажмуасида махсус экскурсия уюштирилди.

Сафин "Катта дубулға" мусобақаларининг икки карра ғолиби (2000 йилги АҚШ ва 2005 йилги Австралия Очиқ чемпионатлари), икки маротаба Россия терма жамоаси таркибида Дэвис кубоги (2002, 2006) соҳиби бўлган. Умумий ҳисобда россиялик Профессионал теннисчилар уюшмасининг (ITP) 15 та мусобақасини ютган. 2009 йилда фаолиятини якунлаганда дунёнинг 61-ракеткаси бўлган.