Фан-техника | 07:48 / 17.07.2016
3633
2 дақиқада ўқилади

Solar Impulse 2 самолётининг саёҳати учувчининг бетоблиги сабабли вақтинчалик қолдирилди

Google image

Қуёш батареяларида парвоз қилувчи Solar Impulse 2’нинг Қоҳирадан ўз парвозини бошлаган Абу-Дабига парвози учувчилардан бири – Бертран Пикар ўзини ёмон ҳис қилаётгани сабабли вақтинчалик қолдирилди. 

"Мен бетобман. Ошқозоним безовта қилмоқда. Мен Solar Impulse 2 парвозини қолдиришни афзал кўрдим, бундай ҳолатда 48 соат уча олмайман, кечирасиз", деб ёзди учувчи твиттерда.

Ўтган чоршанбада Андре Боршберг ва Бертран Пиккар бошқараётган самолёт Мисрдаги Гиза пирамидалари атрофида учиб, Қоҳирага етиб келганди. 

Самолёт ўзининг дунё бўйлаб саёҳатини 2015 йил 9 март куни Абу-Дабида бошлаганди. Самолёт Қоҳирадан Абу-Дабига учиб, умумий ҳисобда 43 минг км йўл босиб, ўз саёҳатини якунлаши керак.

Solar Impulse лойиҳаси 2003 йилда бошланган. Самолётнинг яратилишида Швейцариянинг Schindler компанияси муҳандислари Бельгиянинг Solvay компанияси кўмагида иштирок этишган. Самолётнинг ўртача тезлиги бор-йўғи 70 км/соатни ташкил қилади. У биринчи маротаба 2010 йил апрелда парвоз қилган.