Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:58 / 17.07.2016
8956
1 дақиқада ўқилади
Франция ташқи ишлар вазири: «Давлат тўнтариши Эрдўғанга «мамлакатни тозалаш»га имкон бермайди»
© EPA/MARIUS BECKER
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро Туркияда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уриниш Эрдўғанга мамлакатда «тозалаш ишлари»ни амалга ошириш ва одамларни ёппасига ўлдиришга имкон бермаслигини таъкидлади.
«Биз Туркияда барча нарсани қонун ҳал қилишини хоҳлаймиз. Содир бўлган воқеалар Эрдўғанга карт-бланш қилиш имконини бермайди. «Ёппасига тозалаш»га йўл қўйиб бўлмайди. Қонун ишлаши керак»,- дейди жаноб Эйро.