Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:59 / 17.07.2016
7530
1 дақиқада ўқилади
Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан кейин 400дан ортиқ судья ва прокурор қўлга олинди
Фото: aa.com
Туркияда ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига уринишидан кейин Адлия соҳасида хизмат қилувчи судья ва прокурорларнинг 426 нафар ҳибсга олинган. Бу ҳақда Anadolu хабар тарқатди.
Қайд этилишича, қўлга олинганлар FETÖ/PDY ташкилоти томонидан уюштирилган исён доирасидаги текширувлар доирасида қамоққа ташланмоқда.
Истанбул шаҳрида 132 нафар судья ва прокурор қўлга олинган. Уларнинг уйларида тинтув ўтказишга ордерлар берилган.
Аввалроқ Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан кейин 2745 нафар ҳакам ўз лавозимидан олингани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш