Спорт | 21:13 / 18.07.2016
4390
1 дақиқада ўқилади
АПЛни тарк этган «Ньюкасл» янги мавсум учун 33 минг абонемент сотиб улгурди
«Ньюкасл» жамоаси ўтган мавсум якунида АПЛни тарк этиб, чемпионшипга тушиб кетган бўлсада, жамоа мухлислари севимли клубларига содиқ қолмоқда.
«Ньюкасл» айни вақтга келиб кейинги мавсум учун 33 минг абонемент сотиб бўлган.
«Қарғалар» жамоасини қуйи лига ўйинларида ҳам стадион тўла мухлислар қўллаб-қувватлаб туриши кутилмоқда. Мухлислар жамоа қисқа муддат ичида АПЛга қайтишига ишонч билдирмоқда.
Қайд этиш керакки, «Сент-Жеймс Парк» стадиони ўз бағрига 52 минг мухлисни сиғдира олади.
Қайд этиш керакки, Англиянинг деярли барча шаҳарларида камида иккитадан катта жамоа борлиги ҳолда бу шаҳарда асосий жамоа битта.
Манба: Tribuna.uz