Жамият | 03:05 / 18.07.2016
4389
1 дақиқада ўқилади
Балтимордаги Burger King'ни гаровга олган жиноятчи 2 нафар инсонни қўйиб юборди
АШҚнинг Балтимор шаҳридаги Burger King емакхонасида 4 нафар инсонни гаровга олган жиноятчи уларнинг 2 нафарини қўйиб юборди.
Қўшимча эшикдан чиқиб кетишга улгурган мижознинг сўзига қараганда, жиноятчи ҳали ҳам ёш қизалоқни гаровда ушлаб турибди.
Шунингдек, у номаълум жиноятчининг телефондан фойдаланганини айтди.
Аввалроқ, Балтиморда номаълум жиноятчи полициядан қочиб, Burger King’да 4 нафар инсонни гаровга олган хабар қилинган эди.