Батон-Ружда полициячиларни отган мерган АҚШ армияси сафида Ироқда хизмат қилган
Луизиана штатининг Батон-Руж шаҳрида 3 полициячини отиб ўлдирган Гэвин Лонг 3 йил давомида ҳарбий денгиз пиёда кучлари сафида Ироқда хизмат қилгани аниқланди. У ҳуқуқ тартибот органлари томонидан афроамерикаликларга кўрсатилган зулмдан норози бўлган. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.
New York Times маълумотига кўра, Лонг 2005 йили АҚШ Ҳарбий-денгиз пиёда қўшинлари сафига чақирилган.
Қайд этилишича, у 2008-2009 йилларда Ироқда бўлган.
CBS News маълумотига кўра, у 2010 йили сержант даражасидалигида хизматдан бўшатилган.
Бундан олдинроқ, у ўзининг туғилган кунида, 29 ёшга чиққан кунида полициячиларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди.
17 июль, якшанба куни соат 19:00 атрофида уч нафар полициячи ўқотар қуролдан яраланган. Улар оғир жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Зобитларга ўқ узган шахс жонсиз ҳолатда топилган.