Жаҳон | 07:35 / 18.07.2016
5323
1 дақиқада ўқилади

Саркози: 18 ой давомида террорчиликка қарши курашиш учун зарур чоралар қабул қилинмаган

Фото: L'Express

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Франция ҳукуматини террорчилик хавфига қарши курашиш борасида носамарадорликда айблаб танқид қилди, деб хабар бермоқда телевидениега иқтибос келтирган ҳолда L'Express нашри.

"Францияда Charlie Hebdo таҳририятида юз берган терактдан кейин террорчиликка қарши курашиш учун зарур бўлган чоралардан бирортаси қабул қилинмаган", деб айтди Саркози.

Саркози экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи сайтларни яратиш учун жазони кўзда тутувчи қонуннинг кўриб чиқилиши чўзилиб кетгани ва потенциал хавфли фуқаролар рўйхатига киритилган кишилар бўйича 11,4 минг ишга эътиборсиз ёндашилганига ишора қилди.