Жаҳон | 14:42 / 18.07.2016
5413
1 дақиқада ўқилади

Ғарбий Тянь-Шань ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Ғарбий Тянь-Шань тоғлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон рўйхати қўмитаси ушбу қарорни Истанбулда ўтган 40-сессияда қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Ғарбий Тань-Шанни Бутунжаҳон рўйхатига қўшиш ҳақида ариза билан чиққан эди.

Маълумот учун: Ғарбий Тянь-Шань тоғлари марказий қисмига ўхшаб баланд эмас, аммо табиати хилма-хил ва ўзига хосдир. У Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ва қисман Тожикистон ҳудудида жойлашган.