Жаҳон | 19:28 / 18.07.2016
7070
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда мэр ўринбосарини бошидан яралашди

Фото: .ntv

Истанбулнинг Шишли тумани мери ўринбосари туман ҳокимияти биносига қилинган ҳужум оқибатида бошидан яраланди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.

Номаълум киши Жамол Кандас хонасига бостириб кириб, ўт очган. Амалдорнинг аҳволи жуда оғир бўлиб, бу ҳужум мамлакатдаги сўнгги воқеалар билан алоқадорлиги маълум эмас.

Туркия халқ партияси Шишли туманида фаолият олиб боради. Ташкилот ҳам мамлакатда давлат тўнтаришига бўлган уринишда айбланган.