NIPA президенти Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолияти билан яқиндан танишди
2016 йилнинг 15 июль куни Корея Республикасининг Ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш бўйича Миллий агентлиги (NIPA) Президенти Юн Жонг Лок Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига (IUT) ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент Инҳа университети матбуот хизмати хабар бермоқда.
NIPA Президенти Юн Жонг Лок 13-15 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтган Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов меҳмонни қутлади ва Жанубий Корея университетининг хориждаги илк филиали фаолияти билан меҳмонни таништирди.
Жумладан, университет ҳозирда “Компьютер инжиниринг” ва “Дастурий инжиниринг”, ҳамда янги “Логистика” йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаётганлигини айтди.
Учрашув сўнггида NIPA президенти Юн Жонг Лок университет ташрифлар китобига ўзининг самимий тилак ва истакларини ёзиб қолдирди.