Жаҳон | 11:25 / 18.07.2016
10480
1 дақиқада ўқилади

Отишма ҳақидаги хабардан сўнг Олмаота аҳолисига уйдан чиқмаслик тавсия этилди

Фото: tengrinews

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри фавқулодда вазиятлар хизмати ОАВда гувоҳларнинг шаҳарда отишма овозларини эшитишгани тўғрисида хабарлар тарқалганидан сўнг, шаҳар аҳолисига уйларидан ташқарига чиқмасликларини тавсия қилди.

18 июль тонгида Қозоғистондаги оммавий ахборот воситалари Олмаота марказида жойлашган Алмалинск тумани ички ишлар бўлими атрофида отишма овозлари эшитигани ҳақида хабар тарқатган эди.

Тengrinews.kz портали тарқатган маълумотларга кўра, Алмалинск тумани ИИБ атрофи ўраб олинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўшни бинодаги ходимлар офисдан чиқмаган.