Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:59 / 18.07.2016
7915
1 дақиқада ўқилади
Туркияда Сурия ва Ироқ чегараларини назорат қилувчи армия генерали ҳибсга олинди
Фото: REUTERS
Туркияда давлат тўнтарувига уринишдаги иштироки учун мамлакатнинг Иккинчи армиясини бошқарувчи генерал Одам Ҳудутий ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.
Бу армия Анатолия яримороли ҳамда мамлакатнинг Ироқ, Эрон ва Сурия билан чегараларини ҳимоя қилади.
Аввалроқ тўнтарувга уринишдан кейин Туркияда 103 генерал ва адмирал ҳибсга олингани маълум қилинганди. Ҳаммаси бўлиб 7,5 минг киши ҳибсга олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш