Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WADA ҳисоботи Россия томонидан Сочидаги Олимпиадада допинг-намуналар билан ҳийла ишлатилгани гумонини тасдиқлади
WADA (Бутунжаҳон антидопинг агентлиги)нинг Ричард Макларен мустақил комиссияси ҳисоботи 2014 йилги Сочидаги Олимпиададаги допинг-намуналар натижалари билан ҳийлагарлик ишлатилгани борасида Россияга қўйилаётган айбловни тасдиқлади.
WADA мустақил комиссияси Россияга қўйилаётган қуйидаги айбловларни тасдиқлади.
1. Москва лабораторияси давлат кўрсатмаси ва унинг ҳомийлигида россиялик спортчиларнинг ижобий допинг-намуналарини яширган.
2. Сочидаги лаборатория 2014 йилги допинг-пробалар билан ҳийла ишлатган.
4. Давлат махсус хизматлари допинг-намуналар билан ҳийла ишлатган.
3. Допинг-намуналар билан ҳийлагарлик нафақат енгил атлетикада, балки бошқа спорт турларида ҳам амалга оширилган.