Жаҳон | 22:49 / 19.07.2016
5984
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқида юк машиналари ишлаб чиқарувчи компаниялар тил бириктиргани учун жаримага солинди

Google image

Европа Иттифоқининг антимонопол ташкилоти юк машиналари ишлаб чиқарувчи 4 та компанияни ноқонуний равишда нарх борасида тил бириктиргани учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Қоидабузарларга рекорд қийматдаги 3 млрд еврога яқин жарима солинди. Санкциялардан фақатгина Германиянинг MAN машинасозлик компанияси қутула олди. 

Еврокомиссияда тушунтирилишича, автокомпаниялар 14 йил олдинга юк машиналарга нарх борасида келишиб органлар. Бундан ташқари, улар чиқинди газларда заҳарли моддалар сақланиши бўйича қатъийлаштирилган талаблар билан боғлиқ харажатларни мижозлар зиммасига қўйган.    

Бунда энг катта жаримани Mercedes-Benz маркаси остида машиналар чиқарувчи Daimler концерни тўлайди (1,09 евро). DAF юк машиналарини ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Paccar машинасига 573 млн доллар евро жарима қўйилган. Volvo ва Renault компаниялари биргаликда 670 млн евро тўлайди. Iveco юк машиналарини ишлаб чиқарувчи Италиянинг CNH компанияси 495 млн доллар жарима тўлайди. 

MAN компанияси 1,2 млрд евролик жаримадан Брюсселга ўз вақтида нарх бўйича тил бириктиришни маълум қилгани учун қутулиб қолди. Компаниялар ўз айбларини тан олганлари учун уларга солинган жарима қиймати 10 фоизга камайтирилди.