Жамият | 11:11 / 19.07.2016
3733
1 дақиқада ўқилади

Германияда поездда амалга оширилган ҳужум вақтида Ҳонгконг фуқаролари жабрланган

Фото: Сhinadailyasia

Германияда 17 ёшли афғонистонлик болта билан поезд йўловчиларига ҳужум қилганида Ҳонгконг фуқароси жароҳатланган. Бу ҳақда China Daily Asia хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ҳужум вақтида поезд вагонида ҳонгконглик кишилар бўлган, улардан 4 нафари бир оила вакиллари.

Улардан 2 нафари жиддий жароҳат олган.

Германиядаги Вюрцбург шаҳри яқинида 17 ёшли афғонистонлик поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилиши натижасида жами 14 киши жароҳатланди. Полициячи уни отиб ташлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш