Жамият | 01:13 / 19.07.2016
9215
1 дақиқада ўқилади
Олмаоталик террорчи полициячига ҳужум қилишдан олдин ўзбекистонлик аёлни ўлдиргани маълум қилинди
Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов Олмаотада полициячиларга ҳужум қилишда гумонланувчи сўроқ вақтида жиноятга ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларидан ўч олиш ниятида борганлигини айтди, деб маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Ҳозир у сўроқ вақтида жазони ўташ йиллари давомида ғазабини ичига ютиб юрганини айтмоқда. У ҳибсга олинишини билиб полиция ходимларидан ўч олишга қарор қилган", деб айтди Касимов.
Вазир икки маротаба судланган террорчи ҳужум қилишидан олдинги кечада ўзбекистонлик аёлни ўлдирганини маълум қилди.
18 июлда эрталаб Олмаотада Алмали туман полиция бўлими ва миллий хавфсизлик қўмитасининг маҳаллий департаменти биносига ҳужум уюштирилганди.