Жаҳон | 20:10 / 19.07.2016
8060
1 дақиқада ўқилади

Қуролланган шахс Франция жанубида меҳмонхонани гаровга олди

Франция жанубидаги меҳмонхоналардан бирига ўқотар қурол билан қуролланган шахс бостириб кирган. Бу ҳақда ledauphine.com портали хабар тарқатди.

Бу номаъдум шахс маҳаллий вақт билан соат 13:45да Воклюз департаментида жойлашган Боллен аҳоли яшаш пунктидаги «Формула-1» тармоғига қарашли меҳмонхонага ҳужум уюштириб, унинг ичида баррикада қилган. 

Воқеа жойига жандармерия ходимлари етиб келган ва бинодагилар шошилинч равишда эвакуация қилинган.

Айни пайтда муассаса полиция ҳалқаси томонидан ўраб олинган, жиноятчи меҳмонхона ичида қолмоқда.

Бу шахсни жиноятга ундаган сабаблар ва у қўйган талаблар ҳозирча маълум эмас.