Жаҳон | 16:31 / 19.07.2016
5506
1 дақиқада ўқилади
Малидаги ҳарбий базани жангарилар эгаллаб олди
Жангарилар Малининг марказий қисмидаги Нампала шаҳрида жойлашган ҳарбий базани эгаллаб олишган. Ҳукумат ҳарбийлари қарши ҳужумга тайёрланмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
"Ҳужумдан сўнг Диабаль шаҳрига чекинган армия бўлинмаси қарши ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда", деган мэр Усмон Диалло.
Малидаги вазият 2015 йилнинг 20 ноябрида мамлакат пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson меҳмонхонасига жангарилар ҳужуми уюштирилганидан буён беқарорлигича қолмоқда. Бу ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлганди. Теракт учун жавобгарликни ИШИДга тобе бўлган "Ал-Мурабитун" гуруҳи амалга оширган.