Меркель Эрдўғанга ўлим жазосининг Европа Иттифоқидаги аъзолик билан тўғри келмаслигини эслатиб ўтди
Германия канцлери Ангела Меркель Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Анқара томонидан мамлакатда ўлим жазоси киритилиши мумкинлигига кескин қарши чиқди, деб хабар бермоқда Меркель матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
"Канцлер президентни давлат тўнтарувига уриниш учун жавоб чораларини кўришда қонун устуворлиги тамойилларига амал қилишга чақирди", дейилмоқда матбуот-хизматида.
Меркель шунингдек Эрдўғанга Туркияда ўлим жазосининг қайтирилиши Европа Иттифоқидаги аъзолик билан "ҳеч қанақасига тўғри келмаслигини" эслатиб ўтган.
Эрдўған тўнтарувга уринишдан кейин ўлим жазосининг қайтарилишини ортга қолдира олмаслигини айтган. Кейинроқ Европа кенгаши бош котиби Турбьерн Ягланд Туркияда ўлим жазоси қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мунозарани танқид қилди.