Жамият | 10:46 / 19.07.2016
5111
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада полициячилар 1 кунлик иш ҳақларини теракт қурбони бўлган ҳамкасбларининг оила аъзолари учун ажратишади

Олмаота полициячилари 1 кунлик иш ҳақларини 18 июль кунги теракт қурбонлари бўлган ҳамкасбларининг оила аъзолари учун ажратишади. Бу ҳақда Олмаота ички ишлар департаменти хизматига асосланиб «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатган.

Шунингдек, Остона ички ишлар департаменти раҳбарияти вакиллари ҳам 1 кунлик иш ҳақларини қурбон бўлган полиция капитани Бауржан Нурмаханбетов, полиция кичик сержанти Максат Салимбаев ва  полиция прапорщики Аян Галиевнинг оила аъзолари учун ажратишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш