Тошкентдаги Инҳа Университети талабалари мобиль иловалари ярмаркасида ғолиб бўлишди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритди.
Ярмарка натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Шаҳзод Боҳиджонов бошчилигидаги гуруҳ Fast Cafe иловаси билан биринчи ўринни эгаллади. Fast Cafe мобил иловасининг асосий мақсади фойдаланувчиларга тез овқатланиш ресторанларига масофадан буюртма бериш имконини яратиш. Иловада маҳсулотлар ҳақида маълумотлар бор. Илова орқали кунлик истеъмол қилинаётган колория ҳисобини олиб бориш мумкин.
Университетнинг яна бир талабаси Мухлиса Анварованинг гуруҳи XWING Runner номли ўйин билан иккинчи ўринни қўлга киритди. XWING Runner ўйин одамнинг эпчиллигини ва чаққонлигини яхшилашга кўмак беради.