Спорт | 20:46 / 20.07.2016
7340
2 дақиқада ўқилади

АПЛ ҳакамга нисбатан қўпол сўз ишлатган футболчини жиддий жазолайди

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти ҳакамларга билдирилган салбий хатти-ҳаракат учун жазони қаттиқлаштиришга қарор қилди.

Ўйинчилар ҳакамларга нисбатан очиқ ҳурматсизлик, ҳакамларнинг қарорига тажовузкор муносабат, ҳакам билан юзма-юз баланд овозларда гаплашиш, ҳакам ёнига қарор бўйича шикоят билдириш учун чопиб келиш учун огоҳлантириш билан жазоланадилар.

Тажовузкор ҳаракат, ножўя имо-ишоралар ва сўзларни қўллаш учун ҳакамлар футболчиларни майдондан чиқариб юборишга ҳақли бўлади. Футболчи ҳакам билан тажовузкор  бўлмаган ҳолатда муомала қилганлик учун (мисол учун, ўз эътиборини қаратиш мақсадида)  огоҳлантириш олиши, тажовузкор хатти-ҳаракат учун эса майдондан четлатилиши мумкин.  

Агар бир жамоанинг ўйинчилари ҳакамни ўраб олсалар, ҳакам футболчилардан камида биттасига карточка кўрсатишга ҳақли бўлади. Англия футбол уюшмаси ўзига бундай ҳаракатларни ижозат берадиган жамоаларга санкциялар қўллаши мумкин.

Шунингдек, мураббийлик штаби ва ўйинчиларнинг техник зонадаги ҳаракатлари ҳам қатъийлаштирилади. 

"Ҳа, бундай онлар ўйинимиз тезлиги ва жиззакилик сабабли юз беради, мухлислар эҳтирос ва хоҳишни кўришни исташади, бироқ биз ўтиб бўлмайдиган чизиқ борлигини кўрсатмоқчимиз", деб айтди лига ижрочи директори Ричард Скадэмор.

Манба: Tribuna.uz