БМТ: Жаҳон иқтисодиёти глобал исишдан йилига 2 трлн доллардан кўп зарар кўриши мумкин
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб, глобал иқлим исишидан жаҳон иқтисодиётига етказиладиган йиллик зарар 1,5 трлн фунт-стерлинг (2 трлн доллар)ни ташкил этиши мумкин, деб ёзмоқда Британиянинг Independent нашри.
Бунга аҳоли меҳнат самарадорлигининг пасайиши сабаб бўлади. Жазирама туфайли, кўплаб ишларни бажариш мушкул вазифа бўлиб қолади. Бу айниқса қишлоқ хўжалигида яққол кўзга ташланади.
Нашрнинг ёзишича, меҳнат самарадорлигининг пасайиши сабаб дунёнинг 43 мамлакати ЯИМ камаяди. Улар асосан Осиё мамлакатлари бўлиб, хусусан: Ҳиндистон (йилига 340 млрд фунт), Хитой (188 млрд фунт), Малайзия (188 млрд фунт) ва Таиланд (113 млрд фунт) зарар кўради.
Ҳисобот муаллифи Торд Кьельстромнинг фикрича, глобал исиш жараёнини ортга қайтариб бўлмайди ва у тахминан 2050 йилларда рўй беради. Қайд этилишича, кам ва ўрта даромадли мамлакатлар аномал об-ҳаводан кўпроқ зарар кўради. Бунда, бой давлатлар зарардан қутилиб қолиши эҳтимоли юқори.
Айни вақтда, Россия, Норвегия ва Швеция каби мамлакатлар, қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг ўта тушиб кетиши билан боғлиқ меҳнат самарадорлигининг пасайишидан азият чекиши мумкин.
АҚШ океан ва ҳаво тадқиқотлари миллий бошқармаси маълумотларига кўра, 2016 йил замонавий тарихдаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
16:20 / 14.11.2024
“Иқлим ўзгариши муаммоларини айниқса Марказий Осиёда ўткир ҳис қиляпмиз” — Шавкат Мирзиёев
11:54 / 14.11.2024