Жамият | 20:49 / 20.07.2016
9374
1 дақиқада ўқилади
Чумолилар деҳқончилик билан шуғулланишни 60 миллион йил аввал бошлаган
Бундан 60-65 миллион йил илгари ‑ динозаврлар ер юзидан қирилиб кетган вақтда чумолилар теримчиликни тўхтатиб, деҳқончилик қилишни бошлашган. Бу ҳақда Nature Communications хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Жанубий Америкада яшаган чумолиларнинг илк маҳсулотлари оқсилга бой қўзиқоринлар бўлган. Одамзот эса «атиги» 10 минг йил аввал деҳқончиликни бошлаган. Чумолиларнинг одамзот учун кўплаб ўсимликларни «хонакилаштиргани» тадқиқот давомида алоҳида таъкидланган.