Жаҳон | 19:19 / 20.07.2016
4942
1 дақиқада ўқилади
Хакерлар Sony раҳбари твиттерини бузиб киришди
OurMine хакерлик гуруҳи Sony Worldwide Studios президенти Шухей Йошиданинг твиттер-аккаунтига кира олди.
Йошида ўз аккаунтига қайта олиши учун хакерлар унга таклиф қилинган ҳавола бўйича ўтишни ёки улар билан электрон почта орқали боғланишни таклиф қилишган.
Йошида ҳозирча бунга жавоб бермаган, хакерларнинг хабари эса унинг твиттерида турибди.
Аввалроқ ушбу хакерлик гуруҳи Quora савол-жавоблар сервисида Google бош директори Сундар Пичайнинг аккаунтига кира олганди. Бундан ташқари, фирибгарлар Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг Instagram, Twitter, LinkedIn ва Pinterest ижтимоий тармоқларидаги аккаунтларини буза олганлар.