Технология | 13:12 / 20.07.2016
4811
1 дақиқада ўқилади

Microsoft’нинг молиявий йил хулосаларига кўра олган соф даромади 37,8 фоизга ошди

Microsoft корпорациясининг 2015-2016 молиявий йилдаги якунлари бўйича соф даромади 37,8 фоизга - 16,8 млрд АҚШ долларигача ошди. Бу ҳақда компания маълумот бермоқда.

Компания ўтган молия йилининг IV кварталида 3,1 млрд доллар даромад олди. У ундан олдинги йилда 3,2 млрд зарар кўрган эди.

Microsoft’нинг йиллик тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга - 85,32 млрд долларгача қисқарди. Шу боис бу кўрсаткич IV кварталда 7,1 фоизга тушиб кетди ва 20,6 млрд долларни ташкил этди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш