Обама ва Эрдўған Гуленни муҳокама қилишди
АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Туркиядаги ҳарбий тўнтарувга уринишдан кейин АҚШнинг ёрдамини таклиф қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда матбуот-анжуманда Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест маълум қилди.
Оқ уй вакилининг айтишича, Обама ва Эрдўған ҳозирда АҚШда яшайдиган ва Туркия экстрадиция қилинишини сўраётган муҳолиф ислом имоми Фатҳулла Гуленнинг мақомини муҳокама қилишди.
"Президент Обама давлат тўнтарувига уринишни тергов қилишда ҳар томонлама ёрдам беришни таклиф қилди", деб айтди Эрнест.
Эрнест Оқ уй Туркия ҳукуматини тўнтарув иштирокчиларига нисбатан жазо чораларини танлашда босиқлик билан ёндашишга чақирганини маълум қилди.
Эрнест Туркия ҳукумати электрон кўринишда Гулен иши бўйича ҳужжатларни топширганини ва ҳозирда бу ҳужжатлар америкалик амалдорлар томонидан ўрганилаётганини қўшимча қилди.