Трампнинг ўғли президент бўлиш истаклари билан ўртоқлашди
АҚШлик миллиардер Дональд Трампнинг ўғли отасининг изидан бориб, сиёсат билан шуғулланиши ва АҚШ президенти лавозими учун кураш олиб бориши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда 38 ёшли тадбиркор Кичик Дональд Трамп The Wall Street Journal газетасига маълум қилди.
"Эҳтимол, менинг фарзандларим мактабни битиришгач, мен сиёсат ҳақида ўйлаб кўраман", деб айтди Трампнинг ўғли.
Трампнинг ўғли Вашингтондаги ортиқча сиёсатчилардан воз кечишни исташини айтиб ўтди. "Агар президент бўлсам, мен баъзи текинхўрлардан воз кечишни истардим", деб айтди кичик Трамп.
У, шунингдек, Индиана штати губернатори, АҚШ вице-президентига номзод Майкл Пенсни жиззаки отасига "қарама-қарши феълдаги" шахс эканлигини айтди. У Пенс "жуда салобатли одам эканлигини" таъкидлаб, бироқ "бизга иккита Дональд Трамп керак эмас" деб айтди.