Жамият | 15:03 / 21.07.2016
5576
1 дақиқада ўқилади

Бангладеш олий суди мухолифат етакчисининг ўғлига ҳукм ўқиди

Бангладеш олий суди мухолифат етакчиси ва мамлакат ҳукуматининг собиқ раҳбари Холид Зиёнинг ўғли Ториқ Раҳмонни пул ювганликда айблаб, етти йил қамоқ жазосига ҳукм ўқиди. Бу ҳақда Бангладеш оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Раҳмонга 2,5 миллион долларлик жарима қўлланилган. Бу 2003-2007 йилларда у томонидан мамлакат пулларини ювган миқдори билан тенг.

Ҳукм Раҳмоннинг иштирокисиз чиқарилди. Чунки у неча йиллардан буён хорижда яшаб келади. Унинг бизнес ҳамкори Ғиёс Уддин ал Маъмунга нисбатан 2013 йилда 7 йиллик қамоқ жазоси ва 5 миллион долларлик жарима белгиланган эди. Олий суд 21 июль куни муддатни тасдиқлади, бироқ жарима миқдорини икки баравар камайтирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш