Жаҳон | 12:50 / 21.07.2016
4077
1 дақиқада ўқилади
Еревандаги тўқнашувлар оқибатида жабрланганлар сони 51 нафарга етди
Арманистон пойтахти Ереванда полициячилар ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида жабрланганлар сони 51 нафарни ташкил қилмоқда.
"Тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганларнинг 28 нафари полициячилар", дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Қайд этилишича, уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ, зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилган.