Спорт | 16:58 / 21.07.2016
6453
1 дақиқада ўқилади
Хитойликлар сотиб олишда давом этди. Энди Англия клубларидан бири уларнинг назарига тушди
Англиянинг "Вулверхэмптон" жамоаси Хитойдаги Fosun International конглемерати томонидан 45 млн фунт эвазига сотиб олиниши мумкин. Бу ҳақда BBC сайтига асосланиб Tribuna.uz тарқатган.
Қайд этилишича, "бўрилар" жамоаси хитойликларга сотиладиган иккинчи инглиз клуби бўлади.
Бундан олдинроқ, Тони Ся ўтган мавсум якунида чемпионшипга тушиб кетган "Астон Вилла"ни сотиб олганди.
"Вулверхэмптон" ўтган мавсум якунларига кўра чемпионшипда 14-ўринни эгаллаган.