Жаҳон | 23:00 / 21.07.2016
7919
1 дақиқада ўқилади

Кўча рассоми Трампнинг Шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи атрофида девор қурди

Google image

АҚШда Пластик Исо таҳаллусли кўча рассоми АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг Голливуддаги Шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи атрофида девор қурди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Девор тиканли сим ва "Бегоналарга кириш тақиқланган" белгиси ўрнатилган.

Рассом шу тариқа Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақидаги баҳсли таклифига киноя қилган. 

Рассом Буюк Британияда туғилган ва ҳозирда Лос-Анджелесда яшайди. У ўзининг можароли ишлари билан танилган.