Спорт | 16:36 / 21.07.2016
4650
1 дақиқада ўқилади

«Торпедо» жамоаси автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Владимир вилоятида«Торпедо-Владимир» ёшлар жамоаси футболчилари минган автобус йўл транспорт ҳодисасига йўлиқиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.

Авария пайшанбага ўтар кечаси Сукманиха тумани ҳудудидаги Владимир — Кольчугино трассасида рўй берган. Бу вақтда спортчилар Тверда кечган учрашувдан кейин уйга қайтаётганди. «Неоплан» русумли автобус Toyota Land Cruiser русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Ҳордиса оқибатида 39 ва 41 ёшли автобус ҳайдовчилари ҳалок бўлган. Яна бир ҳайдовчи шифохонага ётқизилган. Футболчилардан бири ҳам жиддий жароҳат олиб, шифохонага олиб борилган.