Усэйн Болт: "Спорт ҳакамлик судининг Россия терма жамоаси бўйича қарори қайғули, лекин қоидалар шундай"
Олти карра Олимпия чемпиони Усэйн Болт Спорт ҳакамлик судининг россиялик енгил атлетикачиларнинг Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларига қўймаслик бўйича қарорига изоҳ берди.
"Бу қарор кўпчиликни қўрқитиб юборади, бу кучли мурожаат", деб Болтнинг сўзларини келтирмоқда AP ахборот агентлиги.
"Бу қайғули, бироқ қоидалар шундай. Россияликлар жазоланиши керакмиди, деб ҳисоблайманми? Менда бунга изоҳ йўқ, қоида барибир қоида. Қарорлар қабул қиладиганлар бор ва мен уларга изоҳ беришим керак эмас. Атлетлар спорт ортида нима бўлаётганига қараб, ўзларига мақсадларини назардан қочиришга ижозат бермасликлари керак.
Менинг нуқтаи назаримдан, агар сен ниманидир қабул қилганингга исботлар бўлса, сен санкцияларни ҳам қабул қилишинг керак. Бироқ улар адолатли бўлиши лозим. Агар сиз қарорлар қабул қилиниши керак деб ўйласангиз, унда бунга зарурият бор. Агар сен фирибгарлик қилсанг, унда жазоланишинг керак – бу тўғри мурожаат", деб айтди Болт.
"Агар сиз бутун жамоанинг четлатилиши тўғри чора деб ҳисоблаётган бўлсангиз, унда мен буни қўллаб-қувватлайман", деб Болтнинг айтган сўзларини твиттерда келтириб ўтди Press Association мухбири Мэтт Макгиэн.