Иқтисодиёт | 23:42 / 22.07.2016
12111
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Путин Марказий банкка рублни очиқ сузишга қўйиб юборишни топширди

Фото: rbc.ru

Россия банки рубль курсига нисбатан ўтказиладиган сиёсат бўйича Россия президенти Владимир Путин босими остида эмас, деб хабар бермоқда Марказий банкдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги. 

19 июлда Путин бош вазир Дмитрий Медведевга рублнинг мустаҳкамланиши учун зарурий чоралар ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилди.

Манба маълумотларига кўра, Путин рубль курсининг мустаҳкамланиши ҳақида гапирганда унинг заифлашишини назарда тутмаган. Путин 22 июлда назорат-тафтиш фаолиятини тартибга солишга бағишланган йиғилиш ўтказишни режалаштирганди.

Рубль Марказий банк уни эркин сузишга қўйиб юборгандан икки йилдан кўпроқ вақтдан кейин мустаҳкамлана бошлади. 21 июлда банк рубль курсига таъсир қилувчи чоралар кўрмоқчи эмаслигини маълум қилганди.  

"Агар Марказий банк рублни кучсизлантирмоқчи бўлса, бу пул массасининг кўпайишига, инфляция босимининг ошишига олиб келади ва оқибатда бутун сиёсатнинг тўлиқ бурилишига олиб келади. Айнан шунинг учун, Марказий банк бу йўналишда ҳаракатланишда давом этади", деб айтди BCS Financial Group бош иқтисодчиси Владимир Тихомиров.

Путин ёрдамчиси Андрея Белоусовнинг фикрича, рублнинг ҳаддан ташқари мустаҳкамланиши Россия иқтисодиётига қўшимча муаммолар яратувчи муаммо бўлади. 

Ўз навбатида ВЭБ банки раиси ўринбосари Андрей Клепач рублнинг мустаҳкамланишини бюджетнинг 150-160 млрд рубль йўқотишига қиёслади.