Facebook Мюнхендаги воқеалардан сўнг Safety Check хизматини фаоллаштирди
Facebook Мюнхендаги фойдаланувчилари учун улар ўзларининг яқинларига хавфсиз жойда экани ҳақида маълум қилишини таъминлаш мақсадида Safety Check (Хавфсизликни текшириш») хизматини фаоллаштирди.
Хизмат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига табиий офат, ҳалокат ёки теракт рўй берган тақдирда соғ-омон эканликларини билдиришга имкон яратади.
Facebook Парижда 2015 йил кузида рўй берган терактлардан сўнг «Хавфсизликни текшириш» хизматини кеч фаоллаштиргани учун қаттиқ танқид остига олинганди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Мюнхендаги «Олимпия» савдо маркази ҳудудида номаълум шахс атрофдагиларга ўт очди ва воқеа жойини тарк этди.
ОАВ хабарига кўар, бу ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган. Полиция ҳозирча 3 кишининг ўлимини тасдиқлади.
Охирги марта Facebook Safety Check хизматини Орландо шаҳридаги тунги клубга уюштирилганидан кейин фаоллаштирганди.