Иқтисодиёт | 18:39 / 22.07.2016
3700
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида ялпи ҳудудий маҳсулоти 3,7 фоизни ташкил этди

Урганчда 2016 йилнинг биринчи ярмида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти 3,7 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 24,6, қишлоқ хўжалиги 7,1, қурилиш ишлари 17,2, чакана савдо айланмаси 11,1, хизматлар ҳажми 15 фоиз ўсди.

2015-2019 йилларда металлсозлик саноатида 3,9, тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм маҳсулотлари 16, озиқ-овқат маҳсулотлари 10,4, қурилиш материаллари 76,4 фоизни ташкил этди. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 6,4 фоиз ўсди, хусусан, хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 38,6 миллиард сўмни ташкил қилди.

Хоразм вилоятини 2016-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, жорий йилнинг биринчи ярмида 1158 лойиҳа амалга оширилди, 137 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилди. 4 минг 800 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Ҳудудий корхоналар томонидан 23,5 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилди. Пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида қиймати 158 миллион долларлик 23 шартнома тузилди.

Ҳисобот даврида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси доирасида 28 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди. Унинг 26,5 мингтаси қишлоқ жойларига тўғри келаётгани эътиборлидир.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун барча манбалар ҳисобидан жами 292,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.