Фан-техника | 16:32 / 22.07.2016
11673
5 дақиқада ўқилади

LG OLED телевизорларида шимолий ёғдунинг жонлантирилиши бутун дунё бўйлаб катта шов-шувга сабаб бўлди

40та OLEDтелевизорлардан 330 миллион пикселлар ажойиб шимолий ёғдуни намойиш қилди. Компаниянинг муваффақияти видеонинг 12 миллион марта кўрилиши ва юз минглаб OLEDтелевизорлар ҳамда мусиқа мухлисларининг иштирокида яққол намоёндир. 

Рейкьявик (Исландия)даги Харпа концерт залида бетакрор OLED телевизион технологиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Чироқлар ўчирилсин, юлдузлар ёқилсин» шиори остида ажойиб кампания ниҳоясига етди, унда исландиялик етакчи мусиқачилар - Ásgeir, GusGus ва ÓlafurArnalds гуруҳлари иштирокида катта концерт дастури бўлиб ўтди. Кампаниянинг мақсади – халқаро аудиторияга LG премиум-классидаги 4K OLED телевизорлари ёрдамида Исландия осмонида беқиёс шимолий ёғдуни намойиш қилишдан иборат бўлган. Бу кампания видеоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 12 миллион марта кўрилган ҳамда 360 000 онлайн-иштирокка сабаб бўлган. 

«Чироқлар ўчирилсин, юлдузлар ёқилсин» концерти исландиялик шоир ва ёзувчи Андри Магнасон ҳамда UnboxTherapy’дан youtube-блоггер Льюис Хилсентегерларнинг кириш сўзлари билан бошланди. Шундан сўнг Ásgeir, GusGus и ÓlafurArnalds мусиқачилари Исландиянинг шимолий ёғду трансляция қилинаётган OLED экранлар фонида куй чалишди. Мусиқачилар ортида 40та OLED телевизорларда намойиш этилаётган тасвир ва видеолар (330 миллион пикселдан ортиқ) минглаб меҳмонларда унутилмас таассуротларни кафолатлаб, Харпа концерт залидаги бетакрор муҳитни тўлдирди.

LG G6 OLED телевизорларидан иборат OLED Галереяси кўргазмаси ўша ернинг ўзида 20 ноябргача бўлиб ўтиб, унда таниқли исланд сураткашларининг ажойиб 4К фотосуратлари намойиш қилинади. Кўргазма очилган вақтидан бошлаб омманинг эътиборини жалб қилди. Замонавий телевизорларда шимолий ёғду, вулқон портлашлари, ёввойи табиат, музликлар ва бошқаларнинг суратлари акс эттирилади.

Кампания ғояси 10 йил аввал Рейкьявикда содир бўлган воқеа натижасида пайдо бўлган. 2006 йилдаги шимолий ёғду мавсумида исландиялик шоир ва ёзувчи Андри Магнасон узоқ вақт давомида илк маротаба шаҳардаги тунги осмон гўзлаллигидан биргаликда баҳра олиш учун Рейкьявик аҳолисига бирлашишни таклиф қилган. Магнасон пойтахт аҳолисининг шимолий ёғду ва юлдузларни мутлоқ қора фонда кўришини истаган. OLED телевизорларнинг мутлоқ қора рангдаги фони контрастга урғу беради ва янада жонли тасвирлар ҳосил бўлишига олиб келади. LG компаниясининг OLED телевизорлари  LED ёруғлик заруратини туғдирмайдиган,  ўз-ўзидан ёқиладиган пикселлар билан таъмирланган. OLED телевизорлари  бу ёруғликсиз ҳам ёрқин ва бой ранг палитраси билан уйғунликда мукаммал қора рангларни бера олади.

 «Чироқлар ўчирилсин, юлдузлар ёқилсин» шиори остидаги тадбирни қўллаб-қувватлаш мақсадида LG компаниясининг Facebook тармоғидаги саҳифасида Рейкьявикдаги концертга чипталар ўйналди. Танловда АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Германия, Швеция ва БАА каби бир қатор мамлакатларнинг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирок этишди. Буларнинг орасидан  8 нафар ғолиб танлаб олинди. Бундан ташқари кампаниянинг реклама ролиги 15 июлга қадар 12 миллион марта кўрилди ва июль ойининг бошида Advertising Age журнали фикрича, энг яхши вирусли видеолар ўнталигига киритилган. 

 «Биз Исландиядаги тадбиримизнинг шу қадар машҳур бўлгани ҳамда бутун дунёдан кўплаб фойдаланувчиларни қизиқтира олганидан беҳад хурсандмиз, - дея маълум қилди LG Home Entertainment компанияси президенти Брайан Квон. – Телевизион технологиялар соҳасидаги янгиликларимиз бизга 2013 йилдаёқ дунё бозорига илк 55 дюймли OLED телевизорни тақдим этиш имконини берди. Етакчи позицияларимиз бизга янги OLED қаторларини яратишда ёрдам беради, бу эса 2020 йилгача йиллик сотув ҳажмини кутилганидек икки баробар кўпайишига олиб келади. Биз бундан буён ҳам технологиямизни янада яхшилашга доир ижодий ғояларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. «Чироқлар ўчирилсин, юлдузлар ёқилсин» кампанияси ноанъанавий ёндашув қандай қилиб компанияга янги аудиторияни жалб қилиши ҳамда OLED’нинг барча устунликлари билан яқиндан таништиришига ажойиб намуна бўла олади».

Реклама ҳуқуқи асосида.