Могерини: Туркия ҳукумати исёндан кейин номақбул чоралар қўлламоқда
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини фикрига кўра, Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уринишдан кейин исёнчиларга қарши қўллаётган чоралари демократик эркинлик тамойилларига зид ҳисобланади.
"Бундай реакцияни оқлаб бўлмайди. Бу эркинлик ва ҳуқуқ асосларига зид ҳаракатлар. Айниқса Туркиядаги университетлар, ОАВ ва суд тизимида юз бераётган жараёнлар. Бу ўта номақбул хатти-ҳаракатлардир", деган Могерини Вашингтондаги Карнеги фондининг "халқаро тинчлик учун" шиори остидаги йиғилишида сўзлаган нутқида.
"Бу Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси асосларининг бир қисмига зид ҳаракатлар", дея эслатиб ўтган у.
Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ортидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига амал қилиниши тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди.