Жаҳон | 23:26 / 22.07.2016
4682
1 дақиқада ўқилади

Мюнхен полицияси шаҳар бўйлаб "қўлга олиш" амалиёти ўтказмоқда, ҳужум иштирокчилари сони номаълум

Мюнхен полицияси бутун шаҳар бўйлаб Olympia савдо маркази олдида одамларни ўққа тутган шахсни қидирмоқда.

Айни вақтда шаҳарда неча киши отишма уюштиргани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Бундан олдинроқ, Мюнхен полицияси савдо марказидаги отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. ОАВ отишма қурбонлари сони 15 нафарлигини айтмоқда.

Жиноятчи метрога яширинган бўлиши мумкин.

Бундан олдинроқ интернетда бу жиноятчининг ҳаракатлари қайд этилган видео тарқалганди.

Шундан кейин полиция ижтимоий тармоқларда шаҳардаги вазиятга оид видеоёзувларни ҳамда суратларни тарқатмасликни сўради.

Кўп ўтмай шаҳарнинг бошқа қисмларида отишма овозлари эшитилди.