Жаҳон | 23:57 / 22.07.2016
6616
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда йўловчи автобуси портлаб кетди

Google image

Санкт-Петербургда йўловчи автобуси ёниб, портлаб кетди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, деб маълум қилмоқда "Фонтанка.ру".

Воқеа 22 июлда "Метрика" гипермаркети ёнида содир бўлган. "ПАЗ" русумидаги автобус ёнганда унинг ичида йўловчилар бўлмаган.

Нашрнинг маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, ёниб кетган автобус газ-баллон қурилмасига эга бўлган ва дастлабки маълумотларга кўра, мунтазам йўловчи ташишлар учун ишлатилмаган.  

Ёнғин ўчирилгандан кейн, автобусда эркак кишининг жасади топилган.