Жамият | 18:16 / 22.07.2016
6313
1 дақиқада ўқилади
Техаслик киши қўлбола сув сирпанчиғида учаман деб отилиб кетди
Даллас шаҳрида (Техас штати) яшовчи фуқаро сув сирпанчиғида учиш вақтида қўли ва қовурғаларини синдириб олди. Дэвид Салмон бир неча метр баландликдан сув сирпанчиғидан пастга шўнғиди ва ташқарига отилиб кетди.
Бошида эркак ушбу видеоролигини ўзининг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирди. Унинг дўсти томонидан телефон орқали олинган ролик интернетта оммалашиб кетди ва ОАВни қизиқтириб қўйди.
Салмон Fox News билан бўлган интервьюда айтишича, сирпанчиқ Остиндаги унинг дўстлари томонидан дам олиш кунида ижарага олинган уйнинг орқа ҳовлисида жойлаштирилган бўлган. Унинг айтишича, у сирпанчиқда бир неча маротаба сайр этган, аммо шу сафар назоратни йўқотган.