Жаҳон | 19:55 / 22.07.2016
11534
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири исён бошлангани ҳақида дарҳол маълумот олмаган

Туркия бош вазири Биноли Йилдиримнинг маълум қилишича, у давлат тўнтаришига уриниш бошлангани ҳақида исён бошланганидан роса 15 дақиқа ўтганидан кейин ўз дўстлари ва қўриқчилари орқали хабар топган.

"Менга қўриқчиларим ва бошқа яқинларим исён бошланганидан 15 дақиқа ўтиб хабар беришди. Унгача бундай катта машстабдаги ҳаракатлар ҳақида бизга ҳеч нарса маълум эмасди. Лекин бу энди муҳим эмас. Муҳими шуки, энди бундай ҳаракат такрорланишига йўл қўймаслик", деган  вазир журналистларга.

Бундан олдинроқ, мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған CNN телеканалига берган интервьюсида терактга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида 15 июль куни кечқурун соат 20:00да (Тошкент вақти билан 22:00да) маълумот олгани ҳақида айтганди, кейинроқ Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида бу ҳақида божасидан маълумот олганига аниқлик киритиб ўтганди.

Шу билан бир вақтда Туркия бош штаби Туркия миллий разведкаси бу ҳақда маҳаллий вақт билан соат 16:00да хабардор бўлгани ҳақида чиқиш қилди.