Жаҳон | 21:08 / 22.07.2016
8035
1 дақиқада ўқилади
Туркия ички ишлар вазири: тўнтарувдан кейин деярли 11 минг паспорт бекор қилинди
Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала Туркия ҳукумати давлат тўнтарувига уринишдан кейин деярли 11 минг фуқаронинг паспортини бекор қилганини айтди, деб хабар бермоқда NTV.
"Бугунги кунда биз 10 856 кишининг паспортини бекор қилдик", деб маълум қилди Ала.
Туркия паспорти фуқароларга мамлакат ичида фойдаланиш ва хорижга чиқиш учун керак.
Аввалроқ Туркия Олий таълим кенгаши олий таълим муассасалари профессорлари ва ўқитувчиларига мамлакатдан чиқишни тақиқлаб қўйди.