Жамият | 21:24 / 22.07.2016
7858
1 дақиқада ўқилади

Туркияда бошқарувни йўқотган автомобил пляждаги одамлар устига юриб кетди

Туркиянинг Кушодас шаҳрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Асосий йўлдан чиқиб кетган ва бошқарувни йўқотган енгил машина соҳилда дам олаётган одамларнинг устига юриб кетган. Бу ҳақда Haberler хабар тарқатди

Оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган. Жабрланганлар орасида икки ёшли бола ҳам бор. Туркия полицияси воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш