Жаҳон | 11:35 / 23.07.2016
6175
1 дақиқада ўқилади
ХХРда ёққан сурункали ёмғирлар 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Шу ҳафтада Хитойнинг Хэбэй вилояти шимолига ёпирилган кучли ёмғирлар туфайли камида 26 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. Яна 34 одам бедарак йўқолган.
Маҳаллий ҳокимият хавфли ҳудудлардан 38,7 минг кишини кўчирган. Айрим туманларда электр таъминоти ва алоқа билан узилишлар кузатилмоқда. Йўллар тўсилиб қолган. Цзинсин уездида 19 соат ичида 545,4 мм ёмғир ёққан. Бу 2015 йил давомида ёққан ёғин миқдоридан кўпдир.
Аввал хабар берилганидек, Хэбэйда 47,7 мингта уй қисман вайрон бўлган. 354,6 минг гектар ер майдони сув остида қолган. Табиий офатнинг минтақага етказган бевосита иқтисодий зарари 4,75 млрд юань (711 млн АҚШ доллари)дан ошиб кетган.