Жаҳон | 16:14 / 23.07.2016
3491
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон ТИВ Афғонистонда ўғирлаб кетилган фуқароси озод этилганини маълум қилди
Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Свараж ярим ой олдин Афғонистонда ўғирлаб кетилган мамлакат фуқаросининг озод этилгани ҳақида маълум қилди.
"Мен Жудит Д'Соуза озод этилганини хабар беришдан мамнунман. Қутқарув ва қўллаб-қувватлаш учун сенга ташаккур Афғонистон", — деб ёзган у твиттердаги ўз саҳифасида.
Д'Соуза 40 ёшли аёл бўлиб, Калькуттада яшаган. У 9 июнь куни Қобулда ўғирлаб кетилган эди. Аёл Aga Khan Development Network нотижорт ташкилотининг ходими ҳисобланади. у Афғонистонда таълимни ривожлантиришга хизмат қилади.