Жаҳон | 00:06 / 23.07.2016
5116
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко белорусларни Туркия ва Қозоғистондаги каби тартибсизликлар уюштирмасликка чақирди

Фото: belta.by

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат фуқароларини "Арманистон ва Қозоғистондаги каби" акциялар ва тартибсизликлар уюштирмасликка чақирди, деб хабар бермоқда "БелТА".

Лукашенко ҳукуматга қарши бундай намойишлар жамият ичига кириб, жуда тез тарқаши мумкин бўлган "касаллик" ҳисобланишини айтди.

Лукашенконинг айтишича, уни йўқ қилиш учун "кўплаб саъй-ҳаракатлар, воситалар ва худо кўрсатмасин, ҳаётлар" талаб қилинади.

"Ҳеч қачон ҳеч нарсадан қўрманг, мен ёки истаган одам ҳақида гапиринг, бироқ Туркиядагидек президент ва ҳукуматга қарши "жанглар"  фақат сайловларда бўлиши мумкинлигини эсда сақланг", деб қўшимча қилди Лукашенко.  

Лукашенко Беларусь фуқаролари парламент ва президентлик сайловларида қандай истасалар шундай овоз беришга ҳақли эканликларини таъкидлаб ўтди.