Жаҳон | 22:52 / 23.07.2016
8617
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: EgyptAir самолёти ёнғиндан кейин ҳавода бўлакланиб кетган

Google image

EgyptAir авиакомпанияси йўловчи самолётининг Ўрта Ер денгизида фалокатга учрашининг тергов қилиниши давомида олинган маълумотлар самолёт учувчилар кабинаси ёнида ёки ичида бошланган ёнғиндан кейин ҳавода бўлакланиб кетганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда терговга яқин бўлган мисрлик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The New York Times газетаси ёзмоқда.    

Бироқ, таъкидланишича, ёнғин механик носозлик ёки ёвуз ният оқибати ҳисобланиши номаълумлигича қолмоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, хулосалар қора қутилар ҳамда учувчилар кабинасидаги диктофондан олинган ёзувларни ўрганиш давомида олинган маълумотлар асосида қилинган.   

Аввалроқ самолёт қора қутиси самолёт бортида ёнғин юз бергани ҳақидаги эслатмани қайд қилгани маълум қилинганди.  

А320 самолёти 2016 йил 19 май куни Ўрта Ер денгизида Париждан Қоҳирага парвоз қилаётганда радарлардан йўқолиб қолганди. Самолёт бортида 66 киши бўлган.